Тошкент вилояти ҳокимлигида «Ўзметкомбинат» АЖ мутахассиси Примқулова Дилноза Фарҳод қизига «Зулфия» номидаги Давлат мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи чоғида Дилнозани мазкур юксак мукофот билан тақдирлаш ташаббусини билдирган эди. Шу асосда Президент Фармони қабул қилиниб, бугун мукофот ўз эгасига топширилди.
Маросимда Сенат раиси Танзила Норбоева, Бош вазир ўринбосари Дилноза Каттахонова, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дилноза Примқулова билдирилган юксак ишонч учун миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам металлургия соҳасида сидқидилдан меҳнат қилишини таъкидлади.