• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Кўзбўямачилик сўзбўямачиликни истайди». Карим Баҳриевнинг ижодидан тест


Замондошлари хотирасида «ўзбек журналистикасининг виждони» сифатида қолган Карим Баҳриев 1962 йил 15 июлда — Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университетида рус филологияси, Москва давлат университетида эса журналистика факультетида ўқиган.

Собиқ депутат 90 йилларнинг бошларида «Ҳуррият» газетасида бош муҳаррир бўлган. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Маърифат» газеталарида, «Жаҳон адабиёти», «Дугоналар» нашрларида фаолият юритган. «Хўжалик ва ҳуқуқ», «Миграция ва хавфсизлик» журналларига бош муҳаррирлик қилган. Журналистлар уюшмасида, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ишлаган.

Ёзувчи «Демократия ва инсон ҳуқуқлари», «Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти», «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари», «Ҳақиқат талабгоримиз» каби илмий-оммабоп китоблардан ташқари, «ОАВ ва сайловлар», «СМИ и выборы» номли ўзбекча-русча қўлланмалар ёзган. Шунингдек, у «Сўз эркинлиги ҳақида сўз» китоби, «Медиа ҳуқуқи» дарслиги, «ОАВ қонунчилигидан 100 саволга 100 жавоб» қўлланмаси ҳамда «Сабр косасининг синиқлари» ва «Томчидил» шеърий китобларининг муаллифидир.

Карим Баҳриев Жорж Оруэлнинг «1984» ва «Молхона», Светлана Алексиевичнинг «Чернобиль таваллоси» романларини, Генри Форднинг «Менинг ҳаётим», Малколм Гладуэлнинг «Даҳолар ва уддабуронлар»ини ҳамда бошқа бир қанча асарларни ўзбек тилига таржима қилган.

Сана муносабати билан Gazeta Карим Баҳриевнинг айрим мақола ва шеърлари, жумладан, «Сўз эркинлиги ҳақида сўз» китоби асосида тест тайёрлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *