Аргентина Англия устидан ғалаба қозониб, 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати финалига йўл олди.
Атлантадаги ўйин 2:1 ҳисобида якунланди. Барча голлар иккинчи бўлимда урилди.
Инглизлар Энтони Гордоннинг голи эвазига ҳисобни очдилар. Аммо аргентиналиклар 85-дақиқада Энцо Фернандеснинг ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирдилар. Лаутаро Мартинес қўшимча вақтнинг иккинчи дақиқасида ҳисобни ўзгартирди.
Шу тариқа, Аргентина кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионати финалига чиқди. Улар ўз чемпионлигини Испанияга қарши ҳимоя қиладилар. Инглизлар бронза медали учун Франция билан рақобатлашадилар.
Англия — Аргентина 1:2
Голлар: 55 — Энтони Гордон, 85 — Энцо Фернандес, 90+2 — Лаутаро Мартинес