• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилади


Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилади. 

«Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент қарори (ПҚ–252-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Миллий қўмита) томонидан мастер режаларнинг ягона электрон реестри юритилади ва уларнинг рақамлаштирилган нусхалари Миллий қўмитада сақланади.

 Бунда рўйхатдан ўтказилмаган мастер режаларни амалга оширишга, шунингдек, улар асосида шаҳарсозлик, қурилиш, инвестиция ва бошқа фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланган кундан бошлаб 3 ой муддатда бош режани рўёбга чиқариш бўйича комплекс дастур (Комплекс дастур) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади. Бунда:

Комплекс дастур 3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқилади;

Комплекс дастурда белгиланган тадбирларни молиялаштириш манбалари ва муддатлари аниқ кўрсатиб ўтилади;

Комплекс дастурнинг бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг мажлисларида кўриб чиқилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилиши лозим;

Бош режалари мавжуд бўлмаган ёки ишлаб чиқилганига 10 йил ва ундан ортиқ муддат бўлган аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *