• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида 1,6 мингдан ортиқ хорижий корхона фаолият юритмоқда


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июн ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 921 та корхона фаолият юритмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида энг кўп хорижий корхоналар савдо соҳасида қайд этилган. Уларнинг сони 7 114 тани ташкил этган.

Кейинги ўринларда саноат соҳаси — 3 928 та, қурилиш соҳаси эса 1 632 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона билан жойлашган.

Статистикага кўра, ахборот ва алоқа соҳасида 1 601 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 878 та хорижий корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ташиш ва сақлаш соҳасида 613 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 520 та корхона рўйхатдан ўтган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 228 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона ишлаётган бўлса, бошқа йўналишларда уларнинг сони 3 407 тани ташкил этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *