• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон экспортида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми 12,6 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

Ҳисобот даврида энг катта экспорт улуши Россия ҳиссасига тўғри келди. Бу мамлакатга 1,9 млрд долларлик маҳсулот етказиб берилган.

Иккинчи ўринни 1,2 млрд доллар билан Хитой эгаллади. Кейинги ўринларда Афғонистон — 817,8 млн доллар, Франция — 626,2 млн доллар ва Қозоғистон — 573,7 млн долларлик экспорт кўрсаткичлари билан қайд этилди.

Экспорт йўналишлари орасида Туркия ҳам йирик ҳамкорлардан бири бўлиб қолмоқда. Январ–май ойларида ушбу мамлакатга 508,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Шунингдек, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланган Ҳонконгга 385,1 млн долларлик товар етказиб берилди. Бирлашган Араб Амирликларига экспорт ҳажми 343,9 млн долларни ташкил қилди.

Қирғиз Республикасига 341,9 млн долларлик, Тожикистонга эса 293,6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, мазкур давлатлар ҳам Ўзбекистоннинг ўнта энг йирик ташқи бозори қаторига кирди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *