Ёзувчи ва шоир Омон Мухторов 1941 йил 16 июлда, Бухорода туғилган. 1958 йилда мактабни тамомлаган ижодкор Тошкент давлат университети (Ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика бўлимида ўқиган. У Ўзбекистон радиоси ва Кино қўмитасида ишлаган, Адабиёт нашриёти ҳамда «Шарқ юлдузи» журналида ҳам фаолият юритган.

1968−1979 йилларда «Нигоҳ», «Қушлар ва тушлар», «Шаҳарлик келинчак», «Ёғду» ва «Йиллар шамоли» сингари китоблари чоп этилган. 1985−1989 йиллари эса «Марварид», «Шиддат» шеърий тўпламларини, «Эгилган бош» романи ва «Вазифа», «Ўлмаган жон» каби асарларини ёзган. Шунингдек, у «Тўрт томон қибла» трилогияси, «Кўзгу олдидаги одам», «Тепаликдаги хароба»дан ташқари, «Аёллар мамлакати ва салтанати», «Афлотун» ва «Майдон» номли романлар муаллифи ҳамдир. «Дўстлик» ордени соҳиби 2013 йил 10 майда вафот этган.

Сана муносабати билан Gazeta Омон Мухторнинг асарлари асосида тест тайёрлади.