18 июлдан «Тошкент — Бекобод — Тошкент» шаҳар атрофи йўналишида янги электропоезд (7050/7049-сонли) қатнай бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» таркибидаги «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» компанияси хабар қилди.
Россияда ишлаб чиқарилган электропоезд кондиционер тизими, қурилмаларни қувватлаш учун USB-портлар, видеокузатув ва аудиоахборот тизими, шунингдек, имконияти чекланган йўловчилар учун кўтариш мосламалари ҳамда махсус жойлар билан жиҳозланган.
Чипта нархи катталар учун 15 минг сўм, болалар учун эса 9 минг сўмни ташкил этади.
7050-сонли кечки рейс Тошкент Марказий вокзалидан соат 18:34 да жўнайди. Поезд Жанубий вокзал — Раҳимова — Ўзбекистон — Янгийўл — Чиноз — Сирдарё — Гулистон — Янгиер — Ховос — Фарҳод йўналиши орқали ҳаракатланиб, соат 21:38 да Бекободга етиб боради.
7049-сонли қайтиш рейси эрталаб соат 6:00 да Бекободдан йўлга чиқиб, соат 09:16 да Тошкент Марказий вокзалига етиб келади. Бир томонга сафар 3 соат 4 дақиқа давом этади, қайтишда эса Жанубий вокзалда тўхташ вақти узоқроқ бўлгани сабабли сафар 12 дақиқага узоқроқ давом этади.
13 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мазкур янги электропоездни синаб кўрган, у Тошкентдан Бекободга айнан шу поездда борган эди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотларига кўра, 192 километрли Тошкент- Бекобод темирйўл қатнови кунига қарийб минг нафар, йилига эса 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Эндиликда унда олти вагондан иборат, 586 нафар йўловчига мўлжалланган электропоезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатланади.
Тошкент ва Бекобод ўртасидаги электричка 2017 йил октябрь ойида йўлга қўйилган эди. Ўшанда поезд 183 км масофани 2 соат 45 дақиқада босиб ўтарди. Электричка Ховос, Янгиер ва Гулистон станцияларида тўхтарди.
Ўтган йил сентябрь ойида президент Тошкент шаҳрини Тошкент вилоятининг барча туманлари билан тезюрар электр поездлари орқали боғлаш бўйича топшириқ берган эди. Буорқали уерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма вахизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади, дедиу.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Нурафшон- Пискент- Бўка- Бекобод (Тошкент вилояти) — Боёвут- Янгиер (Сирдарё) электрлаштирилган темирйўлининг қурилиши бошланди. Линия узунлиги 110 километрни ташкил этади.