• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Катта солиқ қарзига эга қурилиш компаниялари маълум қилинди


Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июл ҳолатида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган қурилиш соҳаси корхоналари сони 1 494 тани ташкил этган.

Уларнинг жами солиқ қарзи 2,835 триллион сўмга етган. Шундан 1,1 триллион сўми, яъни 38,2 фоизи солиқ қарзи энг юқори бўлган 10 та корхона ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида энг катта солиқ қарзи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, у 880,5 млрд сўмни ташкил қилди. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 447,3 млрд сўм ва Андижон вилояти — 253,4 млрд сўм билан жойлашган.

Солиқ қарзи энг юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхатида «Ko‘prikqurilish» акциядорлик жамияти 324,7 млрд сўм билан биринчи ўринни эгаллади.

Кейинги ўринларда «Aziya Invest Favorit» МЧЖ — 141,7 млрд сўм, «Tash Constructions House» МЧЖ — 110,3 млрд сўм, «Yorqin Sadaf Fasli» МЧЖ — 98,9 млрд сўм ва «Makro Injinering» МЧЖ — 94,5 млрд сўм қайд этилди.

Шунингдек, «Oqbuloq Obod Guzari» МЧЖнинг солиқ қарзи 92,4 млрд сўм, «Tamirlash Qurilish Servis» МЧЖники 77,5 млрд сўм, «Stroy Montaj Invest» МЧЖники 56,4 млрд сўм, «MK Inal» МЧЖники 49,7 млрд сўм ва «Nur Sobiroff» МЧЖники 43,1 млрд сўмни ташкил этди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *