Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ кучайиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.
Кундуз кунлари ҳаво +42…+45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +46…+48 даражагача исийди.
Шамол 9−14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−18 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзида 20−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
20 июль — душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида эстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.
21 июль — сешанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича иссиқ чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6−9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Жума кундузги ҳаво ҳарорати +41…+43 даража, шанба ва якшанба кунлари +43…+45 даража, кечалари эса ҳарорат +25…+28 даража бўлади.
