Шу билан бирга, Жавоҳир Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакамларга ўйиндан олдинги қуръани ўтказиш учун танга етказиб берувчи сифатида ҳам танлаб олинган эди.
«Тангани олиб, майдонга туша бошлаганимдаги қалтироғимни сезиб, футболчиларимизни тушунгандек бўлдим. Тангани ҳакамга топширдим, Ҳамес Родригес билан кўришдим, кейин Элдор Шомуродов билан. Унга «ака, омад тилайман, биз сизларга ишонамиз, 38 миллион ўзбекистонликлар овозини ўзим билан олиб келдим» дедим-да, чиқиб кетдим», — дея Жавоҳир ўз таассуротлари билан бўлишади.