ОТМлар учун квоталар тасдиқлади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Давлат қабул комиссияси томонидан 2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотлари умумий қабул параметрлари, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:
— Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари учун давлат гранти квоталари 35 фоизга оширилиши ҳисобига ажратилган қабул параметрлари;
— Бакалавриат ва магистратура бўйича умумий қабул параметрлари таълим шакллари ҳамда ўқитиш тиллари кесимида;
— Тиллар, махсус педагогика, спорт, санъат ва бошқа йўналишларнинг ихтисослашувига кўра қабул тақсимоти;
— Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти квоталари;
— Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қўшимча 1 фоизлик давлат гранти квоталари;
— Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари учун қўшимча 5 фоизлик давлат гранти квоталари;
— Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фарзандлари учун давлат гранти квоталари;
— Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга фуқаролар учун алоҳида 5 фоизлик қабул кўрсаткичлари;
-Божхона органлари ходимлари фарзандлари учун қўшимча 2 фоизлик давлат гранти квоталари;
— “Ижтимоий реестр”га киритилган оилалар фарзандлари учун қўшимча 10 фоизлик давлат гранти квоталари;
— Ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари;
— Хориждаги ёш ватандошлар учун ажратилган 30 та давлат гранти ўринлари;
— Давлат гранти улушининг таълим соҳалари ва бакалавриат йўналишлари бўйича тақсимоти;
— Камида 5 йиллик иш стажига эга фуқароларни кечки таълимга тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик ва идоралар рўйхати;
— Мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва санъат соҳалари учун мақсадли қабул параметрлари;
— Мактабгача таълим педагоглари учун дуал таълим асосидаги бакалавриат қабул параметрлари;
— Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчилари учун педагогика магистратурасига масофавий таълим бўйича мақсадли қабул;
— 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизлар учун 2 500 та алоҳида тўлов-контракт ўрни;
— Хотин-қизлар учун кундузги таълимга қўшимча 4 000 та давлат гранти;
-Green University учун вакант давлат буюртмаси ўринлари ҳисобидан 100 та қабул параметри;
— Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқаролари учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари.