• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон иқтисодиёт вазирини қабул қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди, жорий йилнинг ўтган даврида эса ўсиш қарийб 40 фоизни ташкил этди.

Қурилиш, энергетика, геология, логистика, молия, ёқилғи, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқларда, шу жумладан, қўшма Инвестиция компанияси иштирокида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг иқтисодий кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, бугун бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг якунлари юксак баҳоланди. Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари форуми натижадор ўтишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *