• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ичкари муздек, ташқари 40 даража». Тошкентда ОТМга кириш тест синовлари қандай ўтмоқда?

14 июль куни Ўзбекистон бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. 10 кун давом этадиган имтиҳонларда жами 664 мингдан ортиқ абитуриент ўз билимини синаб кўради. Бу йил тестлар мамлакат бўйлаб 64 та йирик ёпиқ бинода, кунига икки сменада ташкил этилмоқда.

Тошкентда эса асосий имтиҳон майдонлари сифатида «Ёшлик» спорт мажмуаси ва «Ўзэкспомарказ» танланган. Gazeta мухбири Миролим Исажонов 17 июль куни ушбу икки обьектда бўлиб, жараёнларни кадрларга мухрлади ҳамда абитуриентлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди.

«Ўзэкспомарказ»да шарт-шароит қандай?

Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»нинг 4 та павильони ҳамда 1 ва 2-атриумларида ҳам тест синовлари ўтказиляпти. Жараён кечаётган ҳар бино камералар ва совитиш ускуналари билан жиҳозланган.

Абитуриентлар фикри

Комила, Хоразмдан

Мактабни бу йил тамомлаб, ОТМга биринчи марта ҳужжат топширдим. Юридик йўналишни танладим. Имтиҳон олдидан энг катта хавотирим — инглиз тили эди. Чунки асосан шу фандан жиддий тайёргарлик кўргандим. Мактабда француз тилини ўқиганимиз учун инглизча ўрганишим бироз қийин кечди. Математика ва ҳуқуқ фанларидан репетиторга қатнадим.

Тест саволларининг тахминан 50−60 фоизи мактаб ва репетиторда ўрганган мавзуларимдан тушди. Математикадан барча масалаларни осон ечдим, инглиз тили саволларида эса бироз иккиландим.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Имтиҳон ўтказилаётган бинодаги шароитлар яхши ташкил қилинибди. Кондиционерлар ишлаб турибди, масъуллар нима қилиш керакли ва нималар мумкин эмаслигини тушунтириб беришди. Ташкилий жараёнлар ҳам яхши йўлга қўйилган. Бинога кириш пайтида бир неча марта текширувдан ўтдик, ҳаммасини қайта-қайта текширишди (кулади).

Ҳозир неча балл тўплашимни айтиш қийин. Ҳаммаси Худодан — пешонамда борини кўраман.

Муниса, Тошкент вилоятидан

Бу йил ўнинчи марта ҳужжат топширдим. Орзум — педагогика йўналишида ўқиб, ўқитувчи бўлиш. Ўтган йиллар давомида бу мақсадимдан воз кечмадим. Бунга энг катта сабаб — турмуш ўртоғимнинг қўллаб-қувватлаши. Ўн йил ичида оила, фарзандлар ташвиши билан тўлиқ тайёргарлик кўриш имкони бўлмади. Болаларим катта бўлиб қолгани сабабли имкон топиб, жиддий ҳозирлик кўрдим. Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат ҳам олдим ва шу ишонч билан имтиҳонга келдим.

Тест синовлари мен кутгандек у даражада қийин бўлмади. Лекин математика ва турк тилидан бироз қийналдим. Имтиҳон ўтказилган аудиториядаги шароитлардан мамнун бўлдим. Ичкари салқин, кондиционерлар ишлаб турибди, тест ишлашга ҳеч нарса халақит бермади.

Ўн йил мобайнида қайта-қайта уриниб келганим учун кўпчилик «Агар бу йил ҳам кира олмасангиз-чи?», деб сўрайди. Бироқ бу сафар менда бундай хавотир йўқ. Ишончим қатъий — бу йил албатта, ўқишга кираман. Бу фақат ният эмас, жиддий қарорим. Шу боис жорий йилги имтиҳон мен учун навбатдаги уриниш эмас, балки узоқ йиллик меҳнатим ва сабримнинг натижаси бўлишига ишонаман.

Аббос, Тошкентдан

Ҳуқуқшунослик йўналишига иккинчи марта ҳужжат топширдим. Илк бор 2024 йилда имтиҳонга кирганман, балл етмагани боис талаба бўлолмаганман. Кейин бир йил армияда ҳарбий хизматни ўтадим. Имтиёзга эга бўлганим учун яна омадимни синаб кўришга қарор қилдим.

Имтиҳондаги шароитлар менда яхши таассурот қолдирди. Аудиторияда кондиционерлар ишлаб турибди, сув ҳам таъминланган. Ташқарида ҳаво жуда иссиқ бўлса-да, бу ичкарида ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмади. Тест саволларининг тахминан 40 фоизи мен тайёрланган мавзулардан тушди. Албатта, билмаган саволлар ҳам учради.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Ота-оналар фикри

Абу Райхон Беруний (ўзини шундай таништирди — таҳр.), Самарқанд вилояти Пайариқ тумани

Набирам Жавоҳирни кириш имтиҳонига олиб келдим. Бу унинг биринчи марта тест топшириши. Орзуси — прокурор бўлиш. Йўлда келишда ва имтиҳон олдидан унга фақат яхши тилаклар билдирдим, дуо қилдим. Энди ҳаммаси унинг меҳнати ва насибасига боғлиқ.

Жавоҳир мактабда ҳам яхши ўқиди, олти ой репетиторга қатнади. Тайёргарлиги учун ҳар ой 150−250 минг сўм атрофида тўлов қилдик. Буни фарзанд келажаги учун қилинган сармоя, деб биламан. Ишқилиб, ўқишга кириб кетса, келажаги яхши бўлади.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Имтиҳон ўтказилаётган жойдаги ташкилий ишлар менга маъқул бўлди. Тартиб яхши йўлга қўйилган, ҳаммани навбат билан текшириб киритишяпти. Ота-оналар учун ҳам шароитлар яхши яратилган. Бу ерга умид ва мақсад билан келган барча йигит-қизлар талабалик бахтига эришсин илоҳим!

Шаҳло Ахмедова, Бўстонлиқ туманидан

Кичик ўғлим биринчи марта кириш имтиҳонида қатнашяпти. Унинг ўқишга кириши учун тайёргарлик кўришига қўлимдан келганча кўмаклашдим. Тарих фанидан тайёрлов курсларига борди. Фарзанддан натижа талаб қилишдан олдин, унинг таълимига имконият яратиш керак, деб ҳисоблайман. Биз ҳам кучимиз етганича вақт ва маблағ ажратдик.

Имтиҳон бошланишидан олдин ўғлимга энг кўп айтган гапим: «Шошилмагин. Саволни аввал яхшилаб ўқиб, тушуниб олгин, кейин жавобни белгилагин. Бошқалар эртароқ чиқиб кетди, деб ҳаяжонга тушмагин. Уч соат вақтингни тўғри тақсимла», деган маслаҳат бўлди.

Мени энг кўп хавотирга солган масала — болалар қандай шароитда тест топшираётганини кўра олмаганимиз бўлди. Олдинги йилларда экран орқали абитуриентларни кузатиш имкони бор эди. Бу йил эса бундай имконият йўлга қўйилмабди. Шу боис ўғлимнинг қандай муҳитда ўтирганини билмай, хавотир оляпман.

Ота-оналар учун ташқарида қилинган шароитлар мени тўлиқ қониқтирмади. Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, етарли шароит яратилмаган. Соябонлар ва ўтириш жойлари бор, аммо вентиляторлар йўқ. Менимча, жазирама кунларда имтиҳонларни бир-икки кунга кечиктириш ёки вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилиш мумкин эди. Чунки иссиқ айрим инсонларнинг саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиш эҳтимоли йўқ эмас.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Тест тизимига ўзгартириш киритиш имконим бўлса, биринчи навбатда саволларни мактаб дарсликларидан тузган бўлардим. Кўп саволлар дарсликлардаги мавзуларга мос келмайди. Фақат мактаб билими билан талаба бўлиш жуда қийин ёки имконсиз, назаримда.

Барча абитуриентларга омад тилайман. Илоҳим, ҳар бир ўғил-қиз орзу қилган олийгоҳига ўқишга кирсин. Менинг ўғлим ҳам улар қаторида бўлсин.

«Ёшлик»да жараён қандай?

«Ёшлик» спорт соғломлаштириш мажмуасида ҳам кунига икки сменада имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Бинонинг имтиҳон бўлаётган ички қисмига 38 та видеоёзув камера ўрнатилган. Шунингдек, 8 та катта кондиционер билан ҳам таъминланган. Мактаблар ва олий таълим муассасаларининг 95 нафар ўқитувчиси шартнома асосида назоратчилик вазифасини бажармоқда. Уларга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бошқарма бошлиғи Элвира Ураева раҳбарлик қилмоқда.

Абитуриентлар фикри

Нурзод, Бўка туманидан

Мактабни шу йил битирдим ва олий таълим муассасасига биринчи марта ҳужжат топширдим. Имтиҳон қийин кечмади, жараён яхши ўтди. Репититорга бормаганман, сертификатим йўқ, тестга ҳам фақат мактабда олган билимларим билан келдим.

Тестда математика осон бўлди, саволларга тўлиқ жавоб топдим. Қолган фанларнинг саволларига эса таваккал жавоб белгиладим. Шунинг учун ҳам 25 минутда чиқдим.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Ростини айтсам, мен учун ўқишга кириш ҳаёт-мамот масаласи эмас. Ўқисам ҳам яхши, ўқимасам ҳам ўз режаларим бор. Оилавий бизнесимиз бор. Лекин барибир олий маълумотли бўлишни истайман. Шунинг учун ҳам бу имтиҳонга ўз хоҳишим билан келдим. Агар бу йил ўқишга кира олмасам, режам тайёр — ҳарбий хизматга кетаман.

Бино ичидаги шароитлар яхши экан. Ҳарорат ҳам меъёрида бўлди. Шпаргалка ёки телефондан фойдаланганларни кўрмадим. Бугунги тест жараёнини бир сўз билан «зўр бўлди» дейман.

Абдулазим Абдуллаев, Тошкент шаҳри

Мактабни ўтган йили битирганман, аммо ўқишга ҳужжат топширмагандим. Шу сабабли тест синовларида биринчи марта иштирок этяпман. Жараён мен кутгандек ўтди. Узоқ вақт мустақил тайёргарлик кўрганим учун саволларнинг катта қисми ўзим ўқиган мавзулардан тушди. Аввалига ҳаяжон бўлди, лекин уни тез енгиб, тестни хотиржам ишлашга муваффақ бўлдим.

Турк тилидан саволларни осон ечдим, бирорта ҳам хато қилмаганман, деб ўйлаяпман. Мажбурий фанлардан тарих ва она тилига тайёрлангандим. Математикадан бироз қийналдим. Айниқса, 10−15 та саволга нисбатан шубҳам бор, айримлари олий математикага оид масалалар эди.

Бинога киришдан олдин мен учун энг катта хавотир саволлар мураккаблиги эмас, балки жавоблар варақасини тўғри тўлдириш эди. Ҳаяжон туфайли билган жавобимни ҳам нотўғри белгилаб қўйишдан қўрқдим. Лекин буни ҳам енгиб ўтдим.

Имтиҳон ташкил этилган шароитлар менда яхши таассурот қолдирди. Ташқарида ҳаво жуда иссиқ бўлса-да, аудитория ичида кондиционерлар ишлаб тургани учун ҳатто совуққотдим. Кириш, текширув ва аудиториядаги тартиб ҳам яхши йўлга қўйилган. Шовқин-сурон бўлмади, қоидабузарлик ёки кимнингдир четлатилганини кўрмадим.

Тест тизимига ўзгартириш киритиш имконияти берилганида, мажбурий фанларни абитуриентнинг ўзи танлашини йўлга қўярдим. Чунки айримлар географияни яхши билади, баъзиларнинг она тили ёки бошқа фанларда билими кучли бўлади. Ҳар кимнинг қизиқиши ва қобилияти турлича. Шу жиҳат инобатга олинса, менимча, адолатлироқ бўлар эди.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Ота-оналар фикри

Муқаддам Турсунова, Юнусобод туманидан

Қизим Мавлуда бу йил мактабни тамомлаб, архитектура йўналиши бўйича ҳужжат топширди. Оилавий шароитимиз туфайли фарзандимни репититорга бера олмадик, шу боис мактабда олган билимига таянди. Қолгани Аллоҳдан.

Имтиҳонга келгунча қизимга «Саволларни шошмасдан охиригача ўқиб чиқ, вақтингни тўғри тақсимла», деган гапларни кўп таъкидладим. Буни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтдим. Ҳозир ЎзМУДа сиртқида ўқийман. Ўзим ҳам тест топширган пайтимда вақт етмай қолгани сабабли саволларнинг бир қисмини таваккал белгилашга мажбур бўлганман. Шунинг учун абитуриентлар учун энг катта муаммо, менимча, вақт масаласи. Агар имтиҳон тизимига ўзгартириш киритиш имконим бўлса, биринчи навбатда тест учун ажратилган вақтни кўпайтирган бўлардим. Фикримча, кўпчилик билимсизлигидан эмас, вақт етишмаганидан саволларни тўлиқ ишлай олмайди.

Аввалги йиллар билан солиштирсам, ҳозир давлат олийгоҳларига топшираётганлар сони камайгандек. Менимча, бунга хусусий университетлар кўпайгани сабаб бўлса керак. Уларга кириш осонроқ. Шунга қарамай, мен давлат олийгоҳлари тарафдориман, сифатли таълим беради.

Бугун ота-оналар учун яратилган шароитларни ҳам аввалги тажрибаларим билан таққосладим. Катта қизим имтиҳон топширганида биз очиқ майдонда, иссиқда кутишга мажбур бўлгандик. Бу ерда эса шароит анча яхши: соя жойлар бор, кутиш учун қулайликлар яратилган. Албатта, ҳаво иссиқ, лекин бунинг тўлиқ олдини олиш қийин.

Толиб Отақулов, Китоб туманидан

Тўнғич қизимнинг ўғлига ҳамроҳ бўлиб келдим. Биринчи марта тест топшираётгани учун ёнида бўлишни муҳим деб ҳисобладим. Янги жой, биринчи имтиҳон, бегона муҳит. Бундай пайтда биз катталар қўллаб-қувватлашимиз зарур. Набирам физика-математика йўналишини танлади.

абитуриент, билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, дтм, ёшлик спорт мажмуаси, кириш имтиҳонлари, тест, тест жараёнлари, ўзэкспомарказ

Бу набирам репетиторга қатнамади. Фақат мактабда олган билими билан имтиҳонга кириб кетди. Унда ҳеч қандай сертификат ҳам йўқ. Лекин ишонаманки, меҳнат қилган бўлса, натижаси албатта, бўлади. Агар контракт асосида ўқишга қабул қилинса ҳам, албатта ўқитамиз. Таълим учун қилинган харажатга ачинмаймиз.

Имтиҳоннинг ташкил этилиши менга маъқул бўлди. Жараён шаффоф ўтяпти. Кутиш жойларида ҳам етарлича шароит бор: сув қўйилган, соя-салқин жойлар ва ўриндиқлар ташкил этилган. Менимча, шунинг ўзи етарли. Энди қолгани — натижани кутиш.

Кўпроқ расмлар:

«Ўзэкспомарказ»дан

«Ёшлик» спорт мажмуасидан

Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *