• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда қалбаки сўм ва доллар сотаётганлар ушланди


Тошкент шаҳрида қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар М.А. М.А. ва Б.Б. фуқаро Б.Л.га қалбаки 10 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни 14 млн сўмга ҳамда қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Ў.А.га 8,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *