Рустам Жўраев Президент давлат хавфсизлиги хизмати раиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди. У аввал Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.
Алишер Аброрович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан бўшатилди.