Эроннинг Иорданиядаги базаларга ҳужуми сабаб икки АҚШ аскари ҳалок бўлди. АҚШ Президенти Доналд Трамп Эроннинг Иорданияга ҳужуми пайтида икки америкалик ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Бу жуда ачинарли. Биз учун буни кўриш қийин. Лекин улар мамлакатимиз манфаати учун ҳалок бўлишди», деди жаноб Трамп NewsNation нашрига.
АҚШ Президенти Эрон ҳукуматининг Теҳрон ўзаро англашув меморандуми бўйича мажбуриятларини бажаришни тўхтатгани ҳақидаги баёнотларига аҳамият бермаслигини айтди. Шунингдек, у ҳеч қачон Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.
18 июл куни Эрон Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилиш учун ракеталар ва дронлардан фойдаланган. Икки америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди. Бир киши бедарак йўқолган.