Иорданияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Чемпионатнинг сўнгги кунида ўзбекистонлик дзюдочилар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жами 7 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, ўсмирлар терма жамоаси ҳам мазкур чемпионатда умумжамоа ҳисобида пешқадамликни сақлаб қолган.