• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонлик шифокорлар Чехияда ишлаши мумкин


Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, Ўзбекистоннинг Чехиядаги элчихонаси ва Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтех иштирокида ўтган музокаралар якунида қатор келишувларга эришилди.

Унга кўра, ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси мутахассислари Чехиянинг давлат ва хусусий клиникаларида ишлашга тайёрланади ҳамда юқори малакали иш ўринларига жойлаштирилади.

Лойиҳа доирасида номзодларни чех тилига ўқитиш, касбий тайёргарликдан ўтказиш, дуал таълим дастурларини жорий этиш, шунингдек, диплом ва малакаларни тан олиш жараёнларини соддалаштириш режалаштирилган.

Мазкур дастурни 2026 йил сентябр ойидан амалга ошириш бошланиши белгиланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *