• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Алифбога тузатишлар бирор ортиқча харажатга олиб келмайдиган тарзда ўтказилади


Алифбога тузатишлар бирор ортиқча харажатга олиб келмайдиган тарзда ўтказилади. 

Қонунчилик палатаси қабул қилган алофбога тузатишлар ҳақидаги лойиҳа атрофидамуҳокамалар қизғин тус олди.

Қонун лойиҳаси тўғрисида тарқатилган маълумотларда ҳамда кейинчалик мутахассислар берган тушунтиришларда ҳам ушбу тузатишлар туфайли шошилинч харажатларга йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилган эди.

Жумладан, қанчалик мураккаб бўлмасин, ҳар қандай расмий ҳужжат, давлат белгилари, дарслик ва бошқалар токи улар ўз муддати келиб алмашмагунча ўз кучида қолиши, барча ўзгартиришлар босқичма-босқич амалга оширилиши таъкидланмоқда.

Кўп тасдиқланмаган хабарлар, жумладан, исмлар ёзилган авторақамлар чиқарилиши баҳонасида алифбо тузатилаётганлиги ёки шу каби ўзгаришлар туфайли алифбо алмашишидан кимнингдир манфаатдорлигига оид фикрлар ҳеч қандай асосга эга эмас. 

Аслида, кўп сонли тилшунослик ва турдош соҳалар мутахассислари таъкидлаганидек, алифбомиз ва тилимиз бугунги рақамли замонда ривожланиши учун таклиф этилаётган ўзгартиришларга эҳтиёж аллақачон етилиб бўлди.

Шу боис, алифбога киритилаётган ўзгартиришлар бирор ортиқча харажатларга ёки бошқа соҳалардаги ислоҳотларга боғлиқ эмас, балки соҳани ривожлантириш борасидаги тадрижий қадам сифатида кўрилиши керак.

Шаҳноза Соатова, эксперт



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *