• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Беларус делегациясини қабул қилди: тафсилотлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июл куни Беларус Республикаси Бош вазири ўринбосари Виктор Каранкевич бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Беларус Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Беларус ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчисининг шу йил 8-9 июль кунлари Минск шаҳрига амалга оширган расмий ташрифи, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада самарали натижалар бергани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар режасини ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Юртимизда биринчи атом электр станцияси ва турдош инфратузилмани барпо этишда Беларусь тажрибасидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак атом электр станциясини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш, соҳа учун миллий кадрларни тайёрлаш ҳамда тегишли олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дастурларни йўлга қўйиш шулар жумласидан.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *