Тошкент метрополитенига ҳаракат таркибини янгилаш бўйича яна 3 та поезд олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур харидлар билан янги замонавий ҳаракат таркиблари сони 47 тага етказилди. Шунингдек, 2026 йил сентябрь ойига қадар яна 8 та 4 вагонли ҳаракат таркиби харид қилиниши режалаштирилган.
12 июлда Тошкент метросининг ҳаракат таркибини янгилаш доирасида 3 та тўрт вагонли поезд олиб келинганди.
Эслатиб ўтамиз, метро маъмурияти 2025 йил ноябрь ойида 2026 йилда 56 та янги вагон (14 та поезд) сотиб олинишини эълон қилганди. Сўнгги тўрт йил ичида Тошкент метроси Россиянинг «Метровагонмаш» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 47 та янги поездни қабул қилиб олган.
