• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент раислигида ярим йиллик иқтисодий натижалар таҳлил қилинмоқда


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ҳамда йил якунигача устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсган. Жумладан, саноатда ўсиш 8 фоиз, хизматлар соҳасида 16,9 фоиз, қурилишда 13,8 фоиз, қишлоқ хўжалигида эса 4,7 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга, экспорт эса 14,4 миллиард долларга етган. «Fitch» ва «Moody’s» халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини бир поғонага яхшилаган.

Давлат раҳбари 40 миллион аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун мамлакат иқтисодиётида 9–10 фоизлик ўсиш суръатларига эришиш зарурлигини таъкидлади. Шу муносабат билан раҳбарлардан ҳисобот эмас, балки янги имкониятлар, аниқ режалар ва йил якунигача эришиладиган натижаларни тақдим этиш талаб қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *