• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини танқид қилди


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш тизимидаги камчиликлар танқид қилинди.

Қайд этилишича, ҳудудларда интервенция тизими тўғри йўлга қўйилмагани сабабли пишиқчилик мавсумида картошка нархи кескин пасайган. Натижада фермерлар учун манфаатдорлик йўқолиб, 325 минг тонна картошка сотилмай қолган.

Давлат раҳбари картошкани фермерлар учун манфаатли нархда давлат захирасига харид қилиб, маҳсулот тақчиллиги юзага келганда бозорга чиқариш орқали нархларни барқарор ушлаб туриш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, йилнинг ярми ўтганига қарамай, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бирорта ҳам совуткичли омбор ишга туширилмагани танқид қилинди. Йил якунига қадар 87 минг тонна сиғимга эга 340 та совуткичли омборни фойдаланишга топшириш вазифаси белгиланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *