2026 йилнинг биринчи ярмида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекциясига фуқаролардан ўзининг хабардорлигисиз ишга расмийлаштирилгани бўйича 1495 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.
Мурожаатлар кўриб чиқилиши натижасида 143 та корхона ва ташкилот раҳбарларига нисбатан маъмурий ва жиноий чоралар қўлланилди.
Яна 56 та корхона ва ташкилотга ёзма кўрсатмалар берилди.
Текширувлар давомида айрим мурожаатларда кўрсатилган корхона ва ташкилотлар бугунги кунда тугатилгани аниқланди. Бундай ҳолатларда 2020−2025 йилларда киритилган нотўғри маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизимидан ўчирилди.
Инспекция фуқароларни ўз розилигисиз ишга расмийлаштирилгани ҳақидаги маълумотни аниқласа, 1176 қисқа рақами ёки расмий @munosibmehnat_bot Telegram боти орқали мурожаат қилишга чақирди.
