• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Солиқ қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди


2026 йилнинг январ–июн ойларида «Soliq» мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан жами 63 минг 714 та мурожаат қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми — 51 минг 974 таси ёки 81,6 фоизи харид чеки берилмагани ҳақида бўлган. Шунингдек, 2 минг 149 та мурожаат тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик, 135 таси пластик карта билан тўловда харид суммасини сунъий ошириш, яна 9 минг 456 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларга оид экани қайд этилган.

Такрорий мурожаатлар ёки текширув давом этаётган ҳолатлар сабабли 19 минг 40 та мурожаат кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 41 минг 687 та сайёр солиқ текшируви ўтказилди. Улар натижасида ҳуқуқбузарликлар 99,5 фоиз ҳолатда ўз тасдиғини топган.

Тасдиқланган ҳолатлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар қўлланилган ва ҳуқуқбузарликлар бартараф этилиши юзасидан чоралар кўрилган.

Ҳисобот давомида республика бўйича 31 минг 174 та ҳолат учун фуқароларга ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида жами 20 млрд 180,5 млн сўм мукофот тўланган.

Мукофотлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри 4 млрд 422 млн сўм билан етакчилик қилди. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 2 млрд 344,5 млн сўм ва Тошкент вилояти — 1 млрд 932 млн сўм қайд этилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *