• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 6 ойда балиқ овлаш ҳажми 37 фоизга ошди


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 75,3 минг тонна балиқ овланган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 37,1 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятида қайд этилди. Вилоятда ярим йил давомида 12,6 минг тонна балиқ овланган. Кейинги ўринларда Наманган вилояти 8,4 минг тонна ва Тошкент вилояти 7,5 минг тонна билан қайд этилди.

Андижон вилоятида 7,1 минг тонна, Сирдарё вилоятида 6,5 минг тонна ва Жиззах вилоятида 6 минг тонна балиқ овланган.

Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 5,8 минг тоннани, Қорақалпоғистон Республикасида 5,4 минг тоннани, Навоий вилоятида эса 5,2 минг тоннани ташкил қилди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 4,1 минг тонна, Бухоро вилоятида 2,9 минг тонна, Сурхондарё вилоятида 2,4 минг тонна ва Қашқадарё вилоятида 1,5 минг тонна балиқ овланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *