Дори воситалари нархларини асоссиз равишда оширган Nika Pharm, Astor Alliance ва Evro Farm Biznes фармацевтика компаниялари олинган қарийб 100 млн сўм маблағни қайтарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар қилди.
Қўмита Fair Tech тизими маълумотлари таҳлили давомида қонун бузилган ҳолатларни аниқлаган. Белгиланган нархларга риоя этилмаган ҳолатлар Nika Pharm томонидан сотилган «Гастромег ЭЗО» капсулалари, Astor Alliance сотган «Долгит» креми ва «Мезим» таблеткалари, шунингдек, Evro Farm Biznes сотган «Бровенсин» сиропини сотишда кузатилган.
Солиқ қўмитасидан асоссиз олинган даромад мавжудлиги ҳақида келиб тушган маълумотлар асосида ортиқча олинган маблағларни қайтариш чоралари кўрилди. Қўмита маълум қилишича, учала компания ҳам қонунбузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган.
