Польша ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ушланиб, ватанга қайтарилди.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарига кўра, Жиноят кодексининг 244−2-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича айбланаётган шахс ушланган.

Жараён Интерполнинг Тошкент ва Варшава Миллий марказий бюролари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳамкорлиги натижасида амалга оширилган.

Жиноят иши қўзғатилгач, узоқ вақт давомида хорижда яшириниб юрган гумонланувчининг турган жойи аниқланиб, Ўзбекистондаги ММБ ходимларига топширилган.

Фото: Истанбулдаги Бош консулхона.Фото: Истанбулдаги Бош консулхона.

Бундан ташқари, Истанбулдаги Бош консулхонанинг маълум қилишича, 1,5 йил давомида халқаро қидирувда бўлган А.А. исмли шахс Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган.

Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича қидирувда бўлган ушбу шахс тегишли тартибда Ўзбекистонга топширилган.

Ҳозирда у ҳам тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилган.