• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нима ўқиймиз? Блогер Нодир Нишонов тавсия қилади


Барчага тавсия қиладиган китобим, бу шубҳасиз, Алишер Навоийнинг «Хамса»сидир. Асар билан танишишни оригинал матндан эмас, балки унинг замонавий насрий баёни ёки ҳозирги ўзбек тилидаги сифатли адаптацияси — табдилидан бошлашни маслаҳат бераман. Бу асарни осонроқ тушунишга ёрдам беради. Шундан сўнггина асл нусхага мурожаат қилган маъқул.

Беш достонда тарих, фалсафа, муҳаббат ва инсон табиати ҳақидаги мулоҳазалар ўзаро уйғунлашиб кетган. Китоб нафақат Навоий ижодини, балки минтақамиз маънавий меросини ҳам чуқурроқ англашга кўмаклашади.

ХV асрда форс тили — Марказий Осиёда, Ҳиндистону Эрондаги энг нуфузли тил бўлган, cаройларда ҳам шу тилда сўзлашилган. Туркий тил эса асосан кўчаларда, маиший ҳаётда ва ҳарбий майдонларда қўлланилган.

Албатта, чиғатой туркчасида шеър битганлар ҳам бўлган, бироқ бу кўпроқ ҳаваскорона ижод эди. Навоий бўлса ўз «Хамса»си билан туркий тил ҳам саройларда жаранглашга, ғазалларда ифода топишга муносиб эканини исботлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *