• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда инвестициялар ҳажми қарийб 339 трлн сўмга етди


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338,9 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ошган. Инвестициялар таркибида энг катта улуш хорижий сармоялар ва ташқи молиялаштириш ҳисобига тўғри келган.

Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг энг катта қисми — 235 трлн 628,2 млрд сўм хорижий инвестициялар ва Ўзбекистон Республикаси кафолати билан таъминланмаган хорижий кредитлар ҳисобига тўғри келди.

Корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан 38 трлн 631,6 млрд сўм, Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан эса 23 трлн 419,5 млрд сўм инвестиция ўзлаштирилди.

Шунингдек, аҳоли маблағлари ҳисобига 19 трлн 33,2 млрд сўм, республика бюджети ҳисобидан 15 трлн 999,3 млрд сўм инвестиция йўналтирилди.

Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобига 4 трлн 824 млрд сўм асосий капиталга инвестиция киритилди. Шу жумладан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан эса 1 трлн 408,4 млрд сўм инвестиция ўзлаштирилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *