• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хорижда одам савдосидан жабрланган ўзбекистонликлар учун ишонч телефонлари ишга туширилади


Президентнинг «Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, «Инсон» марказлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ихтисослашган муассасалар ҳамда айрим нодавлат нотижорат ташкилотларига одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ваколати берилади.

Дастлабки идентификация натижасида шахсга одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс мақоми бир ойгача, якуний идентификациядан сўнг эса одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахс мақоми кўпи билан бир йил муддатга берилади.

Шунингдек, ҳудудий комиссиялар томонидан якуний идентификация қилиш муддати 10 сутка этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 1146 қисқа рақамли ишонч телефони орқали Ўзбекистон ҳудудида одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар бўйича маслаҳат ҳамда ахборот берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида ҳам одам савдосидан жабрланган шахслар учун ишонч телефонлари йўлга қўйилади. Улар орқали мурожаатлар қабул қилиниб, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ёрдам бўйича маслаҳатлар тақдим этилади.

Фармонга кўра, шунингдек, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти ҳамда «Самарқанд» халқаро аэропортида Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда Миграция маслаҳат бюролари ташкил этилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *