• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоийда хориж фуқароси катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси билан ушланди


Конимехда қўшни давлат фуқаросидан 2 кг наркотик олинди. 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.Унда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди.

Хусусан, Конимех тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Кобалт русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган – 2002 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқаросига тегишли целлофан пакетда 2 кг 87 гр опий моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. 

Маълум бўлишича, у мазкур гиёҳвандлик воситасини муқаддам наркокуръерлар томонидан қўшни давлатдан контрабанда қилиниб, қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб кетаётган бўлган. 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *