Жиззах шаҳри блогер Орзигул Уразматова ўз бошқарувидаги Lacetti автомобилида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.
Воқеа 5 август куни соат 03:00 ларда, шаҳарнинг «Ўратепалик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ислом Каримов кўчасида содир бўлган. Унда Орзигул Уразматова ҳайдаб кетаётган Lacetti бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси Орзигул Уразматова Жиззах вилояти тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида бўлган 2008 йилда туғилган И.М. тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Instagram’da 350 минг нафарга яқин обуначиси бор блогер вайн кўринишидаги видеолари билан танилган эди. Қиз ушбу автомобилини олгани ҳақида 16 июнь куни эълон қилганди.
