• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Дунёнинг ишлари» ва «Икки эшик ораси» каби асарларни қанчалик яхши биласиз? – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Ўткир Ҳошимов 1941 йил 5 августда, Тошкент шаҳрида туғилган. У 1964 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика бўлимини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1959−1960 йилларда «Темирйўлчи» газетасида бошлаган адиб 1966−1982 йиллари «Тошкент оқшоми»да, 1982−1985 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлаган. 1985−1995 йиллари эса «Шарқ юлдузи»да бош муҳаррир, 1995−2005 йилларда Олий Мажлиснинг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси бўлган.

1962 йилда «Пўлат чавандозлар» номли очерклар тўплами нашр қилинган ёзувчининг илк қиссаси — «Чўл ҳавоси» 1964 йилда, «Одамлар нима деркин» деб номлангани эса орадан бир йил ўтиб нашр қилинган. 1973−1993 йилларда у «Қалбингга қулоқ сол», «Икки карра икки-беш», «Дунёнинг ишлари» қиссаларини, «Нур борки, соя бор», «Икки эшик ораси» ва «Тушда кечган умрлар» каби романларни ёзган. «Баҳор қайтмайди» қиссаси 1972 йилда суратга олинган шу номли фильмга асос бўлган.

Эрнест Ҳемингуей, Константин Симонов сингари ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган Ўткир Ҳошимов «Тўйлар муборак», «Сиздан угина, биздан бугина», «Инсон садоқати», «Қатағон» каби пьесаларининг муаллифи ҳамдир.

«Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби 2013 йил 24 майда вафот этган.

Сана муносабати билан Gazeta ижодкор қаламига мансуб асарлар асосида тест тайёрлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *