Тошкент шаҳридаги «Келес» темирйўл чегара божхона пости инспектори пора олганликда гумонланиб қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўтказилган тезкор тадбирда божхона ходими О.С. фуқаро А.З. томонидан айланма йўллар билан олиб кирилган 10 дона iPhone телефонини бошқа шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда расмийлаштириб бермоқчи бўлган.
Эвазига ушбу қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида О.С. 3000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
