• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бу йил биринчи синф ўқувчиларининг сумкасида нималар бўлади? Фото


5 август куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026−2027 ўқув йилига кўрилган тайёргарлик ва биринчи синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» бўйича тақдимот ўтказди. Унда Gazeta мухбири ҳам қатнашиб, биринчи синф ўқувчиларининг сумкасида нималар йиғилгани ва унинг вазни қанчалиги ҳақидаги саволларга жавоб олди.

Биринчи синфлар учун сумка билан бирга жами 12 турдаги ўқув қуроллари жамланган:

  • ўн икки варақли дафтар (12 дона);
  • кўк ручка (1 та);
  • қора қалам (2 та);
  • ўчирғич (2 та);
  • елим (клей)
  • рангли қаламлар тўплами;
  • рангли қоғозлар тўплами;
  • пластилин;
  • расм дафтари;
  • акварел;
  • қаламдон.

Янгилик сифатида вазирлик сумкага давлат рамзлари (герб, байроқ) акс этган брелокни қўшган. Сумкадаги ўқув қуролларининг таннархи ҳақидаги саволга вазирлик масъуллари томонидан ҳозирча жавоб бўлмади.

Вазирлик матбуот хизматининг Gazeta’га маълум қилишича, фарзандлари ўтган йили 1-синфга чиққан ота-оналар ўртасида ўқув қуролларининг сифати бўйича мактаблар орқали сўровнома ўтказилган. Уларнинг кўпчилиги сифат кўрсаткичини ижобий баҳолаган.

Вазирлик бошқарма бошлиғи Фарҳод Алимардоновнинг айтишича, биринчи синфлар учун 16 номдаги дарслик ва 8 номдаги машқ дафтарлари ташкил қилинган. Айрим дарсликлар ўқув йили чоракларига бўлинган ҳолда ўқитилади. Масалан, «Математика» дарслиги 4 та қисмдан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг 726-сонли қарорида 1−4 синф ўқувчилари учун ишлаб чиқариладиган дарсликлар вазни 400 граммдан ошмаслиги белгиланган. Бу йилги 1-синф дарсликлари орасида энг оғири — 346 граммли «Тарбия» китоби.

Боланинг сумкаси ҳафтанинг чоршанба куни бошқа кунларга нисбатан бироқ оғирроқ бўлади. Яъни, «Математика», «Алифбе», «Ёзув дарси» ва «Тарбия» китоб-дафарларининг умумий вазни 1,236 граммни ташкил қилади. Сумка билан биргаликда 1,650 граммга етади.

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

«Сумкага бошқа кундаги дарсликларни ҳам солиб юриш, қўшимча буюмлар, овқат, сув идишлари солиш унинг одатдаги вазнини ошириб юбориши мумкин», — дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Фарҳод Алмардонов.

Ўқув қуроллари 25 августга қадар қабул қилинган ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади. «Президент совғаси», шунингдек, Ўзбекистондаги 800 дан ортиқ нодавлар таълим муссасаларининг биринчи синфга қадам қўядиган болаларига ҳам берилади.

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

«Республикада алоҳида таълимга эҳтиёжлари мавжуд бўлган болалар учун махсус мактаблар бор, уларга ҳам президент совғалари тайёрланган. Бу ўқув қуроллари бироз фарқ қилиши мумкин. Масалан, заиф кўрувчи ва кўзи ожиз болаларга мўлжалланган, таълим жараёнига мосланган ўқув қуроллари ҳам берилади», — дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Эркин Муродов.

Бироқ тақдимотда ногиронлиги бор ўқувчилар учун тайёрланган ўқув қуроллари намойиш қилинмади.

Вазирлик берган маълумотга кўра, 2026−2027 ўқув йилида республикадаги мавжуд 10 225 та умумтаълим мактабларида 6,7 миллиондан ортиқ ўқувчи таҳсил олади. 795 мингдан ортиқ болалар биринчи синфга қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, 5 августга қадар 680 минг нафар ўқувчи қабул қилинган. Жараён 1 сентябргача давом этади.

Шу куни Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги бу йилги ўқув жараёнларига қандай тайёргарлик кўрилганини Чилонзор туманидаги 202-мактаб мисолида кўрсатиб ўтди.

Шарлар билан безатилган синфхоналар, бошланғич синф ўқувчилари учун махсус стул ва парталар, қўл ювиш бурчаги, сув ичиш учун кулер, мактаб ичида жойлашган (ногиронлиги борлар учун алоҳида) ҳожатхоналар ва бошқа қулайликлар шулар жумласидан.

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси

биринчи синф, мактаб, мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, президент совғаси



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *