• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ёрдам кўрсатиш тизими ўзгаради



Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари (Ижтимоий марказлар) деб қайта номланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 3 августдаги қарорида сўз боради.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб бошпанасиз шахслар ижтимоий марказларга фақат уларнинг розилиги билан жойлаштирилади. Суд қарори асосида мажбурий жойлаштириш амалиёти бекор қилинади.

Марказларга жойлаштирилганлар вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади. Уларнинг ҳар бири учун индивидуал режа ишлаб чиқилиб, ҳужжатларни тиклаш, тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, касбга ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш чоралари белгиланади.

Марказларда бўлиш даврида бошпанасиз шахслар ушбу муассасага вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун давлат божи «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ишга жойлашишга кўмаклашиш мақсадида ижтимоий марказлар ҳудудида бандликни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади. Уларда бошпанасиз шахслар қисқа муддатда ўзлаштириладиган касблар, жумладан, етказиб бериш, қурилиш, таъмирлаш ва маиший хизматлар йўналишлари бўйича касб-ҳунарга ўқитилади. 1 октябрдан бошлаб у ерда яшовчилар расман ишсиз деб эътироф этилади ва бепул касб-ҳунарга ўқитиш учун ваучерларни расмийлаштириши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, 1 сентябрдан туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаларининг ишчи мутахассислари, муҳандис-техниклари ва ишлаб чиқариш ходимлари биринчи навбатда Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар ҳисобидан шакллантирилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бошпанасиз шахсларнинг чет эл фуқаролигига мансублиги ёки мансуб эмаслиги тўғрисида сўровномалар киритиш, уларнинг келиб чиққан давлатиига ихтиёрий равишда қайтишига кўмаклашиш ёки Ўзбекистонда бўлишининг ҳуқуқий асосларини расмийлаштириш ваколати ҳам берилади.

Бошпанасиз шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларига давлат ижтимоий буюртмаси механизми орқали нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *