• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Зангиота туманидаги савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатлари – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Бугун, 6 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Эшонгузар қўрғони ҳудудида жойлашган икки қаватли савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Ёнғин дастлаб дўконлардан бирида бошланиб, кейин қўшни савдо нуқталарига тарқалган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги хабар соат 12:29 да келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига бир нечта ёнғин-қутқарув экипажи тезкор равишда етиб борган.

Қайд этилишича, ёнғин соат 13:48 да қуршаб олинган ва 14:09 да тўлиқ бартараф этилган. ФВВнинг дастлабки маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 400 квадрат метр майдони зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Gazeta мухбири соат тахминан 20:00 ларда воқеа жойига борганида, ёнғин-қутқарувчилар ҳали ҳам биноларни кўздан кечираётгани ва вайроналарни тозалашга ёрдам бераётганига гувоҳ бўлган.

Айрим хоналардан ҳануз тутун чиқиб, ҳавода ўткир куйган ҳид сақланиб турган. Бироз вақт ўтгач, тутун тўхтаган. Ерда эса дўконлардан олиб чиқишга улгурилган товарлар ва йиғилган чиқиндилар ётган.

Сотувчилардан бирига кўра, ёнғин дастлаб юқори қаватда электр тизимидаги носозлик сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин.

Ўндан ортиқ дўкон жойлашган мазкур блок Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйида, туман ихтисослаштирилган мактаби яқинида жойлашган. Бу ерда мебель, спорт анжомлари, мобил телефон аксессуарлари, совғалар ва болалар товарлари сотилган.

Воқеа жойида тахминан 20 нафар сотувчи бўлган. Айримлари товар эгаларини кутаётганини айтган. Аёллардан бири эса товарларнинг бир қисмини олиб кетиши учун турмуш ўртоғини кутаётганини билдирган.

Дўконлар ортида жойлашган кичик савдо шохобчаси сотувчиси бўлган ёш йигитнинг айтишича, ёнғинни ўчириш ишлари давомида улар жабрланган дўкон ходимлари ҳамда ёнғин-қутқарувчиларга бепул ичимлик суви тарқатган.

Кўпроқ суратлар:

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин

ҳодисалар, ёнғин



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *