• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти Ҳиндистондан олиб келинмоқда


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6 минг тоннага, яъни 9,1 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлат Ҳиндистон бўлиб, унинг улуши 33,9 минг тоннани ташкил этган.

Кейинги ўринларда Беларус — 19,6 минг тонна, Қозоғистон — 10,6 минг тонна ва Покистон — 4 минг тонна билан қайд этилган.

Шунингдек, бошқа давлатлар ҳиссасига ҳам 4 минг тонна мол гўшти импорти тўғри келган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *