• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қўшма мудофаа битимини имзолади


Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қўшма мудофаа тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда бугун, 7 август куни NTV телеканали хабар берди.

«Бугун Жидда шаҳрида Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон раҳбарлари Яқин Шарқда давом этаётган кескинлик фонида қўшма мудофаа битимини имзолаш учун учрашди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур қарор «тарихий қадам» сифатида баҳоланмоқда ва томонларнинг келишувига, жумладан, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари ҳам сабаб бўлган.

Манбалардан бири маълум қилишича, битимга янги иттифоқ аъзоларидан бирига қилинган ҳужум барча аъзоларга қарши ҳужум сифатида баҳоланиши ҳақидаги модда киритилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *