Раъно Зокирова 1969 йил 7 августда, Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили «Ўзбекфилм» киностудиясида иш бошлаган актриса 1988 йилда Хореография билим юртини тамомлаган. 1988−1995 йилларда «Шодлик» ансамблида, 1995 йилдан Аброр Ҳидоятов номидаги театрда фаолият юритган. 1999 йилда эса Тошкент давлат маданият институтининг режиссёрлик бўлимини тугатган.

1984−1994 йилларда «Водиллик келин», «Армон», «Шерали ва Ойбарчин» ҳамда «Масхарабоз» каби фильмларда суратга тушган. 1997 йилда «Пиёда» фильмида, 1998−2002 йилларда эса «Шайтанат», «Аёл зоти» ва «Остона» сериалларида роль ижро қилган. 2003−2005 йиллари унинг иштирокидаги «Ёдгор», «Сабр», «Фотима ва Зуҳра» номли кинолар премьераси бўлган.

Шунингдек, у «Бир кам дунё», «Қайтар дунё» сериалларида, «Алпомиш», «Новда», «Бекатдаги одам» ва «Илҳақ» сингари фильмларда ҳам қатнашган.

Сана муносабати билан Gazeta Раъно Зокированинг фильмлари асосида тест тайёрлади.