• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп Эрон билан «жимгина» музокаралар олиб борилаётгани ҳақида гапирди


АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон билан давом этаётган музокаралар жараёни ҳақида аввалги позициясидан фарқли равишда, муносабатларни «жимгина» олиб боришни маъқул кўраётганини билдирди.

Трамп Axios нашрига телефон орқали берган интервьюсида Эрон билан давом этаётган музокаралар жараёни ҳақида фикр билдирди. Эрон билан музокаралар қандай кечаётгани ҳақидаги саволга Трамп: «Биз буни жимгина амалга оширяпмиз», – деб жавоб берди.

Трамп Эрон билан «фақат қисман музокара олиб бораётганларини» таъкидлаб: «Биз Эронни, унинг юқори инфляцияси ва пулсизлигини шунчаки кузатяпмиз», – деди.

У Эрон иқтисодий жиҳатдан «жуда оғир аҳволда» экани, ҳатто ҳарбий хизматчиларининг маошини тўлаш учун ҳам маблағи йўқлигини таъкидлади. Трамп, шунингдек, АҚШ томонидан амалга оширилаётган денгиз блокадаси Эрон режимидаги иқтисодий инқирозни янада чуқурлаштираётганини айтди.

Эрон билан ўзаро кескин баёнотлар алмашинуви ҳақида гапирар экан, Трамп: «Ишлар ўз изига тушади, ҳар доим ўз изига тушган. Бу худди шахмат ўйинига ўхшайди», – дея баҳолади.

Америка оммавий ахборот воситаларида Трамп сўнгги бир ҳафтага қадар Эронга қарши ҳужумларни давом эттириш ниятида бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ АҚШ армиясидан, айниқса, айрим юқори аниқликдаги ракеталар захираси сезиларли даражада камайгани ҳақида маълумот олганидан сўнг, у бу қароридан воз кечгани айтилган. Шунингдек, АҚШ Президентининг сўнгги қарийб бир ҳафта давомида қилган баёнотларида Эронга нисбатан риторикаси аввалгига қараганда эҳтиёткорроқ тус олгани кузатилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *