• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туризм соҳасидаги тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилади


2026 йил бошидан буён Ўзбекистонга 8 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Шу билан бирга, уларнинг мамлакатда қолиш муддати 8 кунгача узайган.

Давлат раҳбари туризм соҳасидаги ислоҳотлар натижаси аҳоли даромадларида янада яққол сезилиши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун меҳмонхона инфратузилмасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 миллион долларлик ресурс ажратилади. Тадбиркорларга бу мақсадлар учун 10 йил муддатга миллий валютада 16 фоизли кредит бериш кўзда тутилмоқда.

Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қурилиши учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Шунингдек, субсидия олишда меҳмонхонанинг «юлдузи»ни тасдиқлаш учун хорижий компания хулосасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.

Меҳмонхоналар учун ер ва мол-мулк солиғини 10 баравар камайтирилган ставкада тўлаш имтиёзи ҳам 2030 йилгача узайтирилади.

50 тадан ортиқ жойлаштириш ўрнига эга меҳмонхоналарда хорижий меҳмонлар учун қўшимча қулайликлар ҳам яратилади. Жумладан, нақд валюта қабул қиладиган банкоматларни банкларнинг ўзи ўрнатиб беради.

Туроператорларнинг хорижлик сайёҳларга кўрсатган хизматлари экспортга тенглаштирилади ва улар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Шунингдек, туристик автобус, электробус ва микроавтобусларни олиб киришдаги божхона имтиёзлари яна бир йилга узайтирилади. Бундай транспорт воситалари учун утилизация йиғими ҳам ундирилмайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *