• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Непалда 229 нафар шахси аниқланмаган қурбон дафн этилди


Непалдаги ҳалокатли сув тошқинларидан сўнг шахсини аниқлаш имкони бўлмаган 229 нафар қурбон дафн этилди. Дафндан олдин улардан ДНК намуналари олиниб, ҳар бир жасадга идентификация рақами берилган.

29 август ҳолатига кўра, мамлакатда камида 626 киши ҳалок бўлган, қарийб 2,5 минг киши бедарак йўқолган.

Энг оғир вазият Читван округида кузатилмоқда. У ерда 233 нафар қурбоннинг жасади топилган. Айрим жасадлар сув оқими билан қарийб 100 километргача оқиб кетгани сабабли уларни таниб олиш жуда қийинлашган.

Терговчилар қурбонларни кийим-кечак, тақинчоқ, бармоқ излари ва татуировкалар орқали аниқлашга уринмоқда. Бу усуллар натижа бермаса, ДНК таҳлилидан фойдаланилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *