Президент фармони билан кичик ва ўрта бизнес учун «имкон бериш» иқтисодий амнистияси эълон қилинди.
Ҳужжатда 2026 йил 31 декабрга қадар солиқ қарзларини бартараф этиш билан боғлиқ қатор енгилликлар назарда тутилган.
Жумладан, белгиланган шартлар асосида солиқ қарзининг асосий қисми тўланган тақдирда унга ҳисобланган пеня бўйича енгилликлар берилади. Аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тадбиркорнинг ўзи тузатиш киритиб, қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини 2026 йил 31 декабрга қадар тўласа, ушбу суммага пеня ҳисобланмаслиги белгиланган.
Шунингдек, фармонда 2026 йил 1 январга қадар шаклланган айрим маъмурий ва молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чоралари ҳам назарда тутилган.