• Пн. Сен 14th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони бир йилда 2,5 баробарга ошди: қайси давлатлардан келишмоқда?


Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.

Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Россия — 580 нафар
  • Қозоғистон — 362 нафар
  • Тожикистон — 147 нафар
  • бошқа давлатлар — 560 нафар

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

  • Тошкент шаҳрига — 1 089 нафар;
  • Тошкент вилоятига — 269 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасига — 115 нафар;
  • Навоий вилоятига — 31 нафар;
  • Самарқанд вилоятига — 22 нафар;
  • Хоразм вилоятига — 21 нафар;
  • Сурхондарё вилоятига — 18 нафар;
  • Сирдарё вилоятига — 15 нафар;
  • Фарғона вилоятига — 15 нафар;
  • Бухоро вилоятига — 13 нафар;
  • Наманган вилоятига — 13 нафар;
  • Жиззах вилоятига — 12 нафар;
  • Андижон вилоятига — 11 нафар;
  • Қашқадарё вилоятига — 5 нафар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *