Набихон Хўжаев 1904 йилнинг февралида, Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида дунёга келган. Қўқондаги эски мактаб ва мадрасаларда саводини чиқарган шоир 18−20 ёшларида шеър ёза бошлаган. 1930−1939 йилларда жамоа хўжаликлари ва матлубот жамиятларида, 1940−1946 йиллари эса Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида фаолият юритган. 1944−1945 йиллари Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган. 1970−1976 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий ходим бўлган ижодкор орада нашриётларда таржимонлик ҳам қилган.

1969 йилда унинг «Гул мавсуми», орадан 8 йил ўтиб «Ғазаллар» тўплами, 1988 йили «Ҳаётнома», 1992−1994 йилларда эса «Садоқат гуллари» ва «Кўнгил тилаги», шунингдек, 2004 йилда «Кўргунча хайр энди» номли девонлари нашр қилинган.

«Боғи Эрам», «Тирик жаннатга кирган кампир» ва «Кийикнома» достонларининг муаллифи бўлган Чустий Хусрав Деҳлавий, Собир Термизий каби ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. У 1983 йил 13 августда вафот этган.

Gazeta шоирни хотирлаб, тест тайёрлади.