Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди иштирокида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Имзоланган ҳужжатлар:
- Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнот;
- Ўзбекистон Ҳукумати ва Ҳиндистон Ҳукумати ўртасида 2026−2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастури;
- Аюрведа ва анъанавий тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Фаёзтепа ва Қоратепа ҳудудларида археологик тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида баённома;
- Иқтисодий ва молиявий мулоқот тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- 2026−2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
- Геология ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Архив иши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Сушма Свараж номидаги Ташқи алоқалар институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Самарқанд вилояти ва Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.
