30 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ўтган асрнинг биринчи ярмида кузатилган максимал ҳаво ҳарорати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Самарқандда ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилди. Ушбу сана учун худди шундай кўрсаткич 1937 йилда қайд этилган эди.

Бухорода максимал ҳаво ҳарорати +39,3 даражага етди, бу 1945 йилги кўрсаткичга мос келади.

Сирдарё вилоятида ҳарорат +38,1 даражани ташкил этди — худди шундай кўрсаткич 2025 йилнинг 30 августида ҳам кузатилган.

Навоийда ҳарорат +40,5 даражага етиб, рекордни янгилади. Бунгача 30 августдаги энг иссиқ кун 2010 йилда (+38 даража) қайд этилган эди.

31 августдаги об-ҳаво

Ёзнинг охирги кунида Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +30…+35 даража, жанубда баъзи жойларда +40…+42 даражагача бўлади.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда шиддати 20−22 м/с гача етиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво +33…+35 даражагача қизийди. Шамол 3−8 м/с, айрим жойларда 12−14 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши мумкин.

Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +25…+30 даража бўлади. Шамол 7−12 м/с, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.